Бокс/ММА

IBF рейтинги янгиланди. Ўзбекистонлик боксчилар нечанчи ўринда?

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг октябрь ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Эълон қилинган янги рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, у 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди. Абдуқаҳҳоров айни вақтда WBC рейтингида бешинчи, WBO рейтингида эса 11-ўринни эгаллаб турибди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (17-0, 15 КО) мазкур йўналиш рейтингида сентябрь ойида бўлгани 6-ўриндан жой олди. Супер енгил вазн тоифасининг яна бир вакили Шаҳрам Ғиёсов (9-0, 7 КО) ҳам ўтган ойдаги каби 15-ўринда қайд қилинди. Шоҳжаҳон Эргашев айни вақтда WBA рейтингида олтинчи, WBO рейтингида ўн биринчи, WBC рейтингда эса 28 ўринда бормоқда. Ўз навбатида Шаҳрам Ғиёсов WBA рейтингида еттинчи, WBC рейтингида эса 22-ўринга жойлашиб олган

IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид