Бокс/ММА

IBF янгиланган рейтинги: Шоҳжаҳон Эргашев кўтарилди. Шаҳрам Ғиёсов рейтингдан илк марта жой олди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг июль ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Эълон қилинган янги рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) мазкур йўналиш рейтингида июнь ойидагидан бир поғона юқорилаган ҳолда 6-ўриндан жой олди.

Июль ойи рейтингида шунингдек яна бир ўзбек боксчиси ўрин олди. Супер енгил вазн тоифаси вакили Шаҳрам Ғиёсов (8-0, 6 КО) илк марта бу рейтингидан жой олган ҳолда 15-ўринда қайд қилинди.

IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид