Бокс/ММА

IBF янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг ўринлари маълум бўлди

Халқаро бокс федерацияси (IBF) профессионал боксчиларнинг май ойи учун янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Эълон қилинган янги рейтингда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогар номини сақлаб қолди. Эслатиб ўтамиз, 30 март куни япониялик Кеита Обарани (20-4-1, 18 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва бунинг эвазига март ойи учун рейтингда пешқадамга айланганди.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) мазкур йўналиш рейтингида апрель ойидаги мавқеини сақлаб қолган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид