Бокс/ММА

Исроил Мадримов имкониятни бой бериб қўйди, Шукуржон Раҳимов Осиё чемпионати медалини нақд қилди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувлари давом этмоқда. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган икки нафар боксчи ярим финал йўлланмаси учун рингга чиқди.

-60 кг вазн тоифасида рингга чиққан Шукуржон Раҳимов туркманистонлик Хурсанд Иманкуловга қарши жанг олиб борди. Иккинчи раундда Раҳимовнинг қоши ёрилгач, ҳакам жангни тўхтатди. Ўша пайтгача устунликка эга бўлган Раҳимов ҳакамларнинг турлича баҳолари эвазига, очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

-75 кг вазнда терма жамоа етакчиси Исроил Мадримов эса чорак финалда ўта жиддий рақиб, қозоғистонлик Турсунбай Кулаҳметга қарши рингга чиқди. Муросасиз курашларга бой бўлган жангда Мадримов ҳакамларнинг турлича қарори билан очколар ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

 

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид