Бокс/ММА

Исроил Мадримов рақибини чуқур нокаутга учратди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) ўзининг иккинчи жангида ҳам муддатидан олдин ғалаба қозонди.

Венесуэлалик Френк Рохасга (24-3, 23 КО) қарши кечган жангда Исроил Мадримов иккинчи раундда ғалабани тантана қилди. Иккинчи раундда дастлаб рақибининг жигар ва бош қисмига кучли зарбаларни берган Исроил Рохасни нокдаун ҳолатига туширди. Рохас бу ҳолатда ўрнидан туришга муваффақ бўлди. Аммо Исроилнинг кетма-кет зарбаларидан сўнг яна ерга қулади. Бу сафар раунднинг 1:56 сонияси ўтиб бораётганда Исроилнинг чап қўлдаги кросс зарбасидан сўнг рақиб чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолди. Спортчи узоқ вақт ўзига кела олмади ва уни тез тиббий ёрдам ходимлари махсус замбилларга солган ҳолда олиб чиқиб кетишларига тўғри келди.

Ушбу ғалаба эвазига Мадримов ўзининг WBA InterContinental чемпионлик камарини яна бир маротаба ҳимоя қилди. Биринчи жангида у мексикалик Владимир Эрнандесни (10-3, 6 КО) 6 раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратиб ушбу камар соҳибига айланганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид