Бокс/ММА

Исроил Мадримов вьетнамлик рақибини мағлубиятга учратди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунида -75 кг вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов ўзининг дастлабки жангини ўтказди. Вьетнамлик Трунг Вуга қарши рингга чиққан Мадримов рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ҳакамларнинг бир овоздан берган натижасига кўра 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтган баҳсларда шунингдек, -49 кг вазнда Нодирбек Мирзааҳмедов япониялик Даичи Ҳасебени, -60 кг вазнда Шукуржон Раҳимов КХДР вакили Ман Чо Чолни, -56 кг вазнда Миразизбек Мирзаҳалилов қирғизистонлик рақибини, -64 кг вазнда Шунқор Абдурасулов покистонлик Амир Маъсудни мағлубиятга учратганди.

Аёллар ўртасида -54 кг вазнда Турсуной Раҳимова хитойлик рақибига имкониятни бой бериб қўйган бўлса, -69 кг вазнда Шаҳноза Юнусова тожикистонлик боксчини мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид