Бокс/ММА

Исроил Мадримов WBA янгиланган рейтингида уч поғона юқорилади, Шоҳжаҳон Эргашев ўрнини сақлаб қолди

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси WBA профессионал боксчиларнинг янги рейтингини эълон қилди. Унда Исроил Мадримов (2-0, 2 КО) мавқеини яхшилаб олди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар берди.

Супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов март ойи рейтингида уч поғона юқорилаб 6-ўринга жойлашди. Исроил март ойида WBA Intercontinental чемпионлик камарини ҳимоя қилганди.

Янгиланган рейтингда иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4 КО) 1-ўринда қолди ва жаҳон чемпионлик камари учун бирламчи даъвогар номини сақлаб қолди.

Шунингдек, супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида битта жанг ўтказган Шоҳжаҳон Эргашев (16-0, 14 КО) эса рейтингда 4-ўринда қолган.

Рейтингда ўзбекистонлик бошқа спортчилар ўрин олмаган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид