Бокс/ММА

Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4 КО) февраль ойида ўзининг бешинчи жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари маълум қилди.

Унга кўра, Мадримов 29 февраль куни Техас штати, Фриско шаҳрида бўлиб ўтадиган бокс оқшомида рингга кўтарилиши режалаштирилмоқда. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши номаълум бўлиб турибди.

Мазкур бокс оқшомининг марказий жангида мексика-америкалик саккиз карра собиқ жаҳон чемпиони Майки Гарсия (39-1-0, 30 КО) ҳамюрти Жесси Варгасга (29-2-2, 11 КО) ярим ўрта вазн (-66,68 кг)тоифасида рингга чиқади. Жанг DAZN интернет-платформаси орқали трансляция қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов профессионал боксда сўнгги марта 5 октябрь куни мексикалик Алехандро Баррерага (29-6, 18 КО) қарши рингга чиққан ва рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид