Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев иккита камар учун жанг қилиши тасдиқланди, у тарихий рекорд қайд этиши мумкин

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифаси вакили ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (6-0, 5 КО) мазкур вазн тоифаси WBA чемпионлик камари учун рингга чиқиши ҳақида хабар бергандик.

“Мир бокса” промоутерлик компанияси GoSport.uz интернет-нашрига Муроджон Аҳмадалиев бир йўла иккита чемпионлик камари учун жанг қилишини расман тасдиқлади.

Манбага кўра, йўналиш чемпиони Даниэл Романнинг (27-2-1, 10 КО) промоутерлари узоқ давом этган ўйланишлардан сўнг Муроджон Аҳмадалиевга қарши жангда иккита камарини ҳам ўртага қўйиши маълум бўлди. Олдинроқ, Роман фақатгина Муроджон мажбурий даъвогар бўлган WBA камарини ўртага қўйиш айтилганди. Аммо якунда у иккала камарни ҳам ҳимоя қилиш учун рингга чиқадиган бўлди.

Жанг 13 сентябрь куни Нью-Йоркдаги машҳур «Мэдисон Сквер Гарден» саройида бўлиб ўтади.

Муроджон Аҳмадалиев бу жангда ғалаба қозонган тақдирда профессионал бокс тарихида 7та жангдаёқ бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритган илк боксчига айланади. Шунингдек у Ўзбекистон бокси тарихида илк марта бир йўла иккита чемпионлик камарини қўлга киритган спортчига айланиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни бўлиб ўтган промоутерлик савдоларида WBA чемпионлик камари учун мажбурий даъвогар Муроджон Аҳмадалиев томони ғалаба қозонганди. Унга кўра, 14 сентябрдан ташқари 21 ёки 28 сентябрь кунлари ҳам жанг ўтказиш варианти ҳам бор эди.

Мазкур жангнинг ташкил этилиши бўйича қўшимча барча маълумотлар билан қуйидаги мақолада танишиб олишингиз мумкин.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид