Бокс/ММА

Баҳодир Жалолов жаҳон чемпионатини муваффақиятли бошлади

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг энг оғир вазнли вакили Баҳодир Жалолов нимчорак финал босқичида ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

+91 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Баҳодир бу босқичда украиналик Цонте Рогавага қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан (барча ҳакам 30:27 натижасини қайд этган) берган натижаларига кўра Жалолов ғалаба қозонди ва таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бу натижа орқали у ўзбек боксчилари орасида бешинчи бўлиб чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Шаҳобиддин Зоиров, Миразизбек Мирзаҳалилов, Бобо Усмон Батуров ва Дилшод Рўзметов чорак финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Эртага мазкур боксчиларнинг барча чорак финал жангларида иштирок этишади. Ғолиб чиққан боксчилар жаҳон чемпионати медалини нақд қилиб қўйишади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид