Бокс/ММА

Йилнинг энг муҳим жангида Қудратилло Абдуқаҳҳоров воз кечган камар ҳам ўйналади

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасидаги IBF чемпионлик камари учун жангда камар соҳиби америкалик Эррол Спенс (24-0, 21 КО) енгил (-61,2 кг) вазнда WBC йўналиши чемпиони бўлиб турган ва вазни бир йўла иккита вазнга ошираётган Майки Гарсияга (39-0, 30 КО) қарши рингга чиқади.

Мазкур жанг ғолиби вазн тоифасидан қатъий назар (P4P — Pound for pound рейтинги) дунёнинг биринчи рақамли боксчисига айланиши кутилмоқда. GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабарига кўра, айнан мана шундай нуфузли жанг кечасида ўзбекистонлик Қудратилло Абдуқаҳҳоров (15-0, 9 КО) ўтган йилнинг октябрь ойида воз кечган WBC Silver камари ҳам ўртага қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров 2017 йилнинг 25 март куни Сингапурда зимбабвелик Шарлес Манюшини (22-4-1, 13 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, мазкур камарни илк марта қўлга киритган ва сўнгги марта 2018 йилнинг 17 март куни венгриялик Ласло Тотга (27-4-1, 1 КО) қарши ҳимоя қилганди. Шундан сўнг асосий чемпионлик камари учун жанг қилиш истагида Абдуқаҳҳоров октябрда бу камардан воз кечганди.

2018 йилнинг 10 октябрь куни Жесси Варгас (28-2-2, 10 КО) ва Томас Дюлорм (24-3-1, 16 КО) вакант турган мазкур камар учун жанг қилган, бироқ баҳсда дуранг натижа қайд этилгани сабаб, камар яна эгасиз қолганди.

Эндиликда бу камари “йил жанги” деб эътироф этилаётган жангда ўртага қўйилади. Эслатиб ўтамиз, Спенс-Гарсия жанги 16 март куни Техас штатининг Арлингтон шаҳрида жойлашган машҳур AT&T Stadium ўйингоҳида бўлиб ўтади. Америкача футбол вакили бўлган “Даллас Ковбойз” жамоасига тегишли мазкур стадион 100 минг мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Бокс тўқнашуви пайтида бу миқдори янада кўпайиши мумкин бўлади.

Маълумот учун, Қудратилло Абдуқаҳҳоров 30 март куни Филадельфияда япониялик Кеита Обарага (20-3-1, 18 КО) қарши рингга чиқади. Бу жанг ғолиби, айнан Спенс-Гарсия жанги ғолибига қарши жанг ғолибига қарши мажбурий биринчи рақамли рақибга айланади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид