Бокс/ММА

Супер сенсация! Жошуа нокаутга учраб, мағлуб бўлди

Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида тўртта йўналиш — WBA, IBF, WBO ва IBO камарлари соҳиби, британиялик Энтони Жошуа (22-1, 21 КО) кутилмаганда америкалик камарлар учун даъвогар Энди Руисга (33-1, 22 КО) имкониятни бой бериб қўйди.

Жангнинг учинчи раундида аввалига Энди Руис нокдаунга учради, аммо шу раунднинг ўзида барчаси бутунлай тескарисига ўзгариб кетди. Руиснинг кетма-кет зарбаларидан сўнг Жошуа икки марта нокдаун ҳолатига тушди.

7 раундга келиб Энди яна фаоллашди ва яна икки марта британиялик чемпионни ерга қулатишга муваффақ бўлди. Иккинчи нокдаундан сўнг рефери Жошуадан бир неча маротаба жангни давом эттира олишини сўради, аммо Энтонидан аниқ жавоб бўлмагач, ҳакам жангни тўхтатди ва 7 раунднинг 1:27 сонияси ўтиб бораётганда техник нокаутни қайд этди.

Натижада Энди Руис кутилмаган ғалаба эвазига бир йўла тўртта чемпионлик камарини ўзиники қилиб олди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид