Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиевнинг бўлажак жангдаги рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев 13 сентябрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

Спортчининг GoSport.uz интернет-нашрига берган хабар беришича, бокс оқшомида Аҳмадалиевга колумбиялик тажрибали боксчи Вилнер Сото (22-6, 12 КО) рақиблик қилади. Жанг Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасидаги театрда бўлиб ўтади. Тўқнашув 10 раунддан иборат рейтинг жанги бўлиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Муроджон Аҳмадалиев аслида WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо Роман жангга 10 кун қолганида ўнг елкасидан жароҳат олгани важи билан рингга чиқишдан бош тортганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид