Бокс/ММА

Конор Макгрегор фаолиятини якунлади

Аралаш қоидали яккакурашларнинг ирландиялик жангчиси, UFC йўналиши бўйича икки вазн тоифасида собиқ чемпион Конор Макгрегор фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.

“Йигитлар, кичик эълоним бор. Мен ММА деб номланувчи спортдаги фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Барча собиқ ҳамкасбларимга келгуси фаолиятида омад тилайман. Энди мен ҳам нафақадагилар сафига қўшиламан. ”Битта ҳақ” менинг ҳисобимдан”, — деб ёзган Макгрегор ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Макгрегор ўтган йили Ҳабиб Нурмагомедовга қарши жангда мағлуб бўлганидан буён октагонга чиқаётгани йўқ эди. Мазкур жангдан сўнг юзага келган жанжал сабаб иккала спортчи ҳам узоқ муддатга мусобақалардан четлаштирилганди.

Макгрегорнинг дисквалификацияси апрель ойи ўртасида якунига етади. Олдинроқ, ирландиялик спорт фаолиятини давом эттириш ва UFC мусобақаларида Нурмагомедовдан реванш олиш истагида эканини маълум қилганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид