Бокс/ММА

Конор Макгрегорнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Аралаш қоидалар яккакурашининг UFC йўналиши икки вазн (енгил, ярим енгил) тоифасидаги собиқ чемпиони Конор Макгрегор (21-4, 18 КО) Дональд Серронега (35-11, 10 КО) қарши жанг ўтказиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда UFC шарҳловчичиси Жо Роганнинг сўзларига таяниб GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

Январ ойида Серроне Александер Эрнандес устидан ғалаба қозонгач, Макгрегор ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида “Бундай жангинг учун сен билан урушсак арзийди, Дональд. Табриклайман”, дея ёзиб қолдирганди.

Кейинроқ Макгрегор ва Серроне биргаликда висви ва пиво ичишга ҳам келишиб олишганди.

Олдинроқ мазкур жанг бўлиши мумкинлиги ҳақида UFC раҳбари Дэн Уайт ҳам гапириб ўтганди.

Эслатиб ўтамиз, Конор Макгрегор сўнгги марта UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга имкониятни бой берганди. Дональд Серроне эса 19 январь куни Александр Эрнандесни иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид