Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов собиқ UFC жангчисини нокаут эвазига мағлуб этди

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазнда октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (22-6, 14 КО) 27 июль куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Чехиянинг Праҳа шаҳрида OKTAGON 13 турнири доирасида ташкил этилган мазкур жангда Мурадов бразилиялик Венделл Оливейрага (31-13, 16 КО) қарши октагонга чиқди. Жангнинг иккинчи раундида Мурадов томонидан берилган кетма-кет зарбалар натижасида ҳакам жангни тўхтатди техник нокаутни қайд этди. Натижада Маҳмуд Мурадов ўзининг фаолиятидаги 22-ғалабасини тантана қилди.

Маълумот учун, “Жанг машинаси“ лақабли 36 ёшли Венделл ММАнинг энг нуфузли турнир саналган UFC йўналиши собиқ жангчиси саналади. У 2014-15 йилларда мазкур турнир доирасида иккита жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, OKTAGONMMA турнири билан шартномага эга бўлиб турган Мурадов бунга қадар сўнгги марта 8 июнь куни OKTAGON 12 турнири доирасида, бразилиялик бошқа бир собиқ UFC жангчиси Алберто Эмилиано Перейрага (13-4, 11 КО) қарши октагонга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид