Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов яна ғалаба қозонди

Аралаш қоидалар яккакураши бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (19-6, 12 КО) 16 март куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Чехиянинг Брно шаҳрида бўлиб ўтган жанг Маҳмуд учун ММА мусобақаларидаги 25-жанги бўлди. Xtreme Fighting Nation (XFN) турнири доирасида ташкил этиладиган мазкур жангда Мурадовга швециялик Диего Гонсалес (20-13, 1 КО) рақиблик қилди.

Уч раунд давомида тўлиқ устунлик қилган Маҳмуд Мурадов якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, очколар бўйича ғолиб деб топилди ва ўзининг 19-ғалабасини тантана қилди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид