Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов рақибини даҳшатли нокаут эвазига мағлуб этди

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (24-6, 15 КО) бугун UFCдаги иккинчи жангини ўтказди.

Олдин хабар берганимиздек, Маҳмуд Мурадов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги иккинчи жангида америкалик Тревор Смитга (15-10, 10 КО) қарши рингга чиқди. АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳридаги «Capital One» аренасида бўлиб ўтган, UFC on ESPN 7 турнири доирасида ташкил этилган жангда Маҳмуд Мурадов рақибини нокаут эвазига мағлубиятга учратди.

Жангнинг сўнгги учинчи раундни 4:10дақиқаси ортда қолган бир вақтда Маҳмуд томонидан икки қўлга берилган кетма-кет зарбадан сўнг рақиб чуқур нокаут ҳолатига тушди ва ҳакам жангни тўхтатди. Шу тариқа Маҳмуд UFC даги иккинчи жангида иккинчи ғалабасини қўлга киритди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид