Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир боксчи қиз Осиё чемпионати медалини нақд қилди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳаваскор бокс бўйича Осиё чемпионатининг чорак финал жанглари якунланди. Сўнгги жангда Ўзбекистон терма жамоаси яна бир муваффақиятга эришди.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда -64 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Мафтунахон Мелиева чорак финалда мезбон спортчи, таиландлик Панит Сучадага қарши жанг ўтказиб, очколар ҳисобида рақибини мағлубиятга учратди. Уч нафар ҳакам Мелиева ғалабасини қайд қилган бўлса, икки нафари таиландлик спортчига ғалабани тақдим қилганди. Ушбу натижа орқали Мафтунахон Осиё чемпионати медалларини нақд қилди.

Бугун бўлиб ўтган баҳсларда Шукуржон Раҳимов, Санжар Турсунов, Бобо Усмон Батуров ва Баҳодир Жалолов ярим финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид