Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов ўзи қатнашаётган вазн чемпиони Камару Усман билан спарринг тушганини ёдга олди

Аралаш жанг санъати (ММА) устаси Маҳмуд Мурадов UFCдаги келажаги борасида фикр билдирар экан, чемпионлик камари учун қайси вазнда октагонга чиқмоқчи эканини ҳам маълум қилди. Бу ҳақда GoSport.uz мухбири хабар бермоқда.

«Ҳабиб мен ҳақимда фикр билдирганини эшитдим. Шундай юқори савиядаги спортчи бизни эслаганининг ўзи катта гап. Аммо у айтганидек -77 кг вазнга тушиш нияти йўқ ҳозирча. Албатта бундай вазнга тушишим мумкин. Бу мураккаб аммо эпласа бўлади. Лекин ҳозирча -84 кгда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Энг асосий сабаби эса, айнан мана шу вазнда энг тезкор спортчи бўлиб турибман. Яъни вазндагиларга қараганда ҳаракатим анча тез ва бу менга ёрдам бериши керак.

Яна бир гап Америкада машғулотлар олиб борганимда ҳозирда -84 кг бўйича чемпион Камару Усман билан спаррингда ишлаганман. У ўша пайтда чемпионликка даъвогар эди. Айтишим мумкинки, ҳеч бир жабҳада унга ютқазмаганман. Ҳеч қаерда ундан кам бўлмаганман. Ана ўшандаёқ мен UFCга ўтишга тайёр эканимни ҳис қилдим. Ўшандан бери бу йўналишга ўтиш менга тинчлик бермасди. Бугун ушбу ниятимга етиб турибман. Албатта, кимдир дарров бу гапларимни олиб, Камаруга чақиурв берди, уни жангга чорлади дейиши мумкин. Йўқ, мен уни жангга чорлаётганим йўқ. Мен ундай тоифадаги спортчи эмасман. Шунчаки ўз вақтида ҳозир зўрман деб юрганлар билан спаррингда ишлаб, улардан кам эмаслигимни исботлаганман», дея Маҳмуд Мурадовнинг сўзларини келтирмоқда GoSport.uz мухбири.

Маҳмуд Мурадов билан интервьюнинг тўлиқ видео кўриниши тез орада YouTube‘даги каналимизга жойлаштирилади. У ерда Камару Усман билан боғлиқ воқеалар, спортга қандай кириб келгани ва бошқа жуда қизиқарли жавоблар ўрин олган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид