Бокс/ММА

Махмуд Мурадовнинг навбатдаги жанги муддати маълум бўлди

Аралаш қоидалар яккакураши бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (19-6, 12 КО) 6 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Чехиянинг Брно шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган тўқнашув Маҳмуд учун ММА мусобақаларидаги 26-жанги бўлди. Xtreme Fighting Nation (XFN) турнири доирасида ташкил этиладиган мазкур жангда Мурадовга ким рақиблик қилиши аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги марта Маҳмуд 16 март куни Брнода швециялик Диего Гонсалесга (20-13, 1 КО) қарши жанг ўтказиб, якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра, очколар бўйича ғалаба қозонганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид