Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадовнинг рақиби аниқ. У Ҳабиб ва Тони Фергюсон билан бир оқшомда октагонга чиқади

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадовyнинг (24-6, 15 КО) UFCдаги учинчи жанги муддати ва рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Маҳмуд Мурадов ММАнинг энг нуфузли турнири бўлган UFCдаги учинчи жангида америкалик Карл Роберсонга (9-2, 6 КО) қарши октагонга чиқади. Жанг 18 апрель куни Нью-Йорк шаҳрида, Бруклиндаги “Barclays center” аренасида бўлиб ўтади. Шу куни UFC 249 турнири доирасида сўнгги 10 йилликнинг энг кутилган жанги бўлиб ўтади ва унда енгил вазн чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов Тони Фергюсонга қарши чемпионлик камари учун жанг қилади.

Маълумот учун, 29 ёшли Крал Роберсон жами 11та жангда (UFCда 6та жанг, 4 ғалаба) октагонга чиқиб уларнинг 9тасида ғалаба қозонган. Олтита жангини муддатидан олдин (иккитаси нокаут эвазига) ғалаба билан тугатган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов UFCдаги дебют жангида италиялик Алессио ди Кирикони (12-4, 9 КО) очколар ҳисобига кўра, иккинчи жангида Тревор Смитни (15-10, 10 КО) учинчи раундда нокаут эвазига мағлубиятга учратган.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид