Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов UFC даги дебют жангини муваффақиятли ўтказди

Аралаш жанг санъати (ММА) бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган Маҳмуд Мурадовнинг (23-6, 14 КО) UFCдаги илк жангини ғалаба билан бошлади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маҳмуд Мурадов Дания пойтахти Копенҳагенда бўлиб ўтаётган UFC Fight Night 160 турнирида италиялик Алессио ди Кирикога (12-4, 9 КО) қарши октагонга кўтарилди. Уч раунд давом этган баҳсда дастлабки икки раундда Маҳмуд устунлик қилди ва кўпроқ зарбалар берди. Учинчи раундда эса у жисмонан толиқиб қолди ва италиялик жангчи кўпроқ зарба берди. Аммо якунда ҳакамларнинг хулосасига кўра, Мурадов ғалаба қозонди. Барча ҳакам бир овоздан 29:28 ҳисобида Мурадовнинг ғалабасини эътироф этишди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, Маҳмуд Мурадов UFC билан тўртта жангга шартнома имзолаган. Жангдаги натижаларга қараб бу муддат яна узайтирилиши мумкин бўлади. У мазкур нуфузли турнирда иштирок этган илк ўзбекистонлик спортчи сифатида тарихда қолди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид