Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов собиқ UFC жангчисига қарши октагонга чиқади

Аралаш жанг санъати бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (20-6, 13 КО) 8 июнь куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

OKTAGON 12 турнири доирасида ташкил этилган мазкур жангда Мурадовга бразилиялик Алберто Эмилиано Перейрага (13-3, 11 КО) қарши октагонга чиқади. Мазкур жанг Словакия пойтахти Братиславада бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Уда“ лақабли Перейра 34 ёшда бўлиб, мазкур спорт турининг энг нуфузли йўналиши саналган UFC нинг собиқ иштирокчиси саналади. UFCда иккита жангда иштирок этган спортчи уларнинг иккаласида ҳам имкониятни бой берган. 2016 йилда Конор Макгрегор ва Диаз ўртасидаги марказий жангнинг андеркартида октагонга чиқиб Марвин Ветторига имкониятни бой бериб қўйганди.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов сўнгги марта 6 апрель куни испаниялик Тато Примерани (7-7, 5 КО) 1 раунддаёқ нокаут эвазига мағлубиятга учратган ва ушбу ғалабаси учун WASO чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид