Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов яна бир собиқ UFC жангчисига қарши рингга чиқади

Аралаш жанг санъати (MMA) бўйича ўрта (-84 кг) вазнда октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (21-6, 13 КО) 27 июль куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

OKTAGON 13 турнири доирасида ташкил этиладиган мазкур жангда Мурадовга бразилиялик Венделл Оливейрага (31-12, 16 КО) қарши октагонга чиқади. Мазкур жанг Чехия пойтахти Праҳа шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “Жанг машинаси“ лақабли 36 ёшли Венделл ММАнинг энг нуфузли турнир саналган UFC йўналиши собиқ жангчиси саналади. У 2014-15 йилларда мазкур турнир доирасида иккита жанг ўтказиб, уларнинг иккаласида ҳам нокаут эвазига имкониятни бой бериб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, OKTAGONMMA турнири билан шартномага эга бўлиб турган Мурадов сўнгги марта 8 июнь куни бразилиялик OKTAGON 12 турнири доирасида, бразилиялик бошқа бир собиқ UFC жангчиси Алберто Эмилиано Перейрага (13-4, 11 КО) қарши октагонга чиқиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид