Бокс/ММА

Маҳмуд Мурадов маҳаллий юлдузга қарши супер жангда иштирок этади

Аралаш жанг санъати бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (20-6, 13 КО) 7 июнь куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Xtreme Fight Night (XFN) турнири доирасида ташкил этилган мазкур жангда Мурадовга маҳаллий юлдуз, шу кунга қадар ярим ўрта (-77,1 кг) вазнда иштирок этиб келган, XFN йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Патрик Кинцл (21-9, 10 КО) рақиблик қилди. Мазкур жанг Праҳадаги машҳур О2 аренасида бўлиб ўтади. Тўқнашув 5 раундга мўлжалланган бўлади.

Чехия матбуотининг ёзишича, бу мамлакатда ўтказилган энг машҳур жанг бўлади. Жангга Чехияда тарихида энг кўп мухлислар ташрифи кутилмоқда. Шунингдек, бу XFN тарихидаги энг юқори гонорар ўртага қўйиладиган тўқнашув бўлади. Маҳмуд Мурадовнинг маълум қилишича, XFN апрель ойининг ўрталарига қадар ваъда қилган гонорарни тўлаб бериши керак. Агар улар ўз вақтида гонорарни тўлаб бермаса, жанг ўтказилмай қолиши, ёки бошқа муддатга қолдирилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов сўнгги марта 6 апрель куни испаниялик Тато Примерани (7-7, 5 КО) 1 раунддаёқ нокаут эвазига мағлубиятга учратган ва ушбу ғалабаси учун WASO чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид