Бокс/ММА

Ниҳоят! Маҳмуд Мурадов UFC билан шартнома имзолади

Аралаш жанг санъати (ММА) бўйича -84 кг вазн тоифасида октагонга чиқиб келаётган Маҳмуд Мурадов (22-6, 14 КО) мазкур спорт турининг энг нуфузли йўналиши саналган UFC билан шартнома имзолади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маҳмуд Мурадов бу орқали нуфузли турнирда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланган.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Мурадов шу кунга қадар Чехиянинг XFN, ундан кейин эса OKTAGON MMA турнирларида иштирок этиб келган. Сўнгги марта у бразилиялик Венделл Оливейрани (31-13, 16 КО) мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид