Бокс/ММА

Миразизбек Мирзаҳалилов — иккинчи финалчи!

Ҳаваскор боксчилар ўртасида бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатини Ўзбекистон терма жамоасининг енгил вазндаги вакили Миразизбек Мирзаҳалилов ярим финал босқичида ҳам ғалаба қозонди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

-57 кг вазн тоифасида рингга кўтарилаётган МИразизбек бу босқичда мўғилистонлик Эрденебат Тсендбаатарга қарши баҳс олиб борди. Уч раунд натижаларига кўра, ҳакамларнинг бир овоздан (тўрт ҳакам 29:28, бир ҳакам 30:27 натижасини қайд этган) берган натижаларига кўра Мирзаҳалилов ғалаба қозонди ва таблода 5:0 ҳисоби порлади. Бу натижа орқали у ўзбек боксчилари орасида иккинчи бўлиб финал йўлланмасини қўлга киритди ва камида ЖЧ кумуш медалини нақд қилиб қўйди.

Бунгача Шаҳобиддин Зоиров финал йўлланмасини қўлга киритганди.

Бугун яна уч нафар ўзбек боксчилари финал йўлланмаси учун рингга чиқади. Жангларнинг барчаси кечки дастурда бўлиб ўтади.

-69 кг: Бобоусмон Батуров – Пэт Маккормак (Англия) (19:45)
-81 кг: Дилшодбек Рўзметов – Бенжамин Уиттакер (Англия) (20:15)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Максим Бабанин (Россия) (20:45).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид