Бокс/ММА

Миразизбек Мирзаҳалилов иккинчи олтин медални Ўзбекистон ҳисобига ёзиб қўйди

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари бошланди. Ўзбекистоннинг финалдаги яна бир вакили Миразизбек Мирзаҳалилов олтин медал учун жанг қилди.

-56 кг вазнда рингга чиққан Миразизбек Мирзаҳалилов ҳиндистонлик Кавиндер Сингх Биштга қарши рингга чиқди. Якунда ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳоларига кўра, Миразизбек Мирзаҳалилов очколар бўйича ғалаба қозонган олтин медалга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Нодиржон Мирзааҳмедов ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, Осиё чемпионатидаги дастлабки олтин медални қўлга киритганди.

Бугун яна уч нафар ўзбекистонлик боксчи финалда рингга чиқади.
-69 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид