Бокс/ММА

Жаҳон чемпионига янги уй совға қилинди

Бокс бўйича Россиянинг Екатеринбург шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -57 вазн тоифасида бош совринни қўлга киритган Миразизбек Мирзаҳалиловга уй совға қилинди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Фарғона вилояти ҳокимлиги жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиби бўлган Миразизбекка Фарғона шаҳрида қад ростлаган янги хонадонлардан бирини совға қилган.

Эслатиб ўтамиз, Миразизбек Мирзаҳалилов президентнинг 27 сентябрдаги фармони билан “Ўзбекистон ифтихори” унвони билан тақдирланганди. Олдинроқ эса федерация томонидан Chevrolet Tracker автомобили билан мукофотланганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид