Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна икки боксчининг профессионал рингдаги жанглари ва рақиблари аниқ бўлди

Профессионал боксда фаолиятини давом эттирадиган ўзбекистонлик боксчилар сони яна битта ошади. Бу ҳақда GoSport.uz манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида сўнгги Ўзбекистон чемпиони Улуғбек Мубинов ҳам Россиянинг «Патриот» промоутерлик компанияси билан келишувга эришган. У 1 февраль куни Калининградда бўлиб ўтадиган бокс оқшомида ўзининг дебют жангини ўтказади. Мубиновга шу куни босниялик Срдан Говедарица (7-8, 6 КО) рақиблик қилади. Жанг 6 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган.

Аҳамиятли томони, шу куни ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Одилбек Аслонов (1-0, 1 КО) ҳам профессионла боксдаги иккинчи жангида иштирок этади. Аслоновга бу сафар жиддий рақиб, жанубий африкалик енгилмас Жами Уебб (6-0, 3 КО) рақиб бўлади. Бу жанг ҳам олти раунддан иборат бўлиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонлик яна бир боксчи Рустам Тўлаганов (2-0, 1 КО) мазкур бокс оқшомида учинчи жангини ўтказиши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид