Бокс/ММА

Мурод Хонтўраев яна пичоқланди

Аралаш қоидали яккакурашлар жангчиси, ўзбекистонлик Мурод Хонтўраевга яна пичоқ орқали ҳужум қилишган. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, бугун, 27 март куни Хонтўраев ўзининг яқинларидан бири билан гап талашиб қолган. Натижада можаронинг иккинчи иштирокчиси Мурод Хонтўраевга пичоқ билан ҳужум қилган.

Хонтўраевга тиббий ёрдам кўрсатилган. Унинг жароҳати у қадар жиддий эмаслиги айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида бир гуруҳ жиноятчилар Мурод Хонтўраев ишлайдиган дўконга келиб, унга ва шерикларига пичоқ билан ҳужум уюштиргани тасвирланган видеолар тарқалганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид