Бокс/ММА

Яна бир ўзбекистонлик боксчи чемпионлик камари учун рингга чиқади

Профессионал бокснинг енгил (-61,2 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Ёқубов (6-0, 4 КО) декабрь ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Ёқубов 15 декабрь куни Таиланднинг Паттайя шаҳрида ҳиндистонлик Ракеш Лоҳчабга (6-1-1, 2 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг IBA йўналишининг Intercontinental чемпионлик камари учун кечади ва 8 раунддан иборат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, фаолиятини Таиландда давом эттираётган боксчи бунга қадар сўнгги марта ноябрь ойи бошида ҳиндистонлик бошқа бир боксчи Абҳилаш Раутга (3-1, 3 КО) қарши рингга чиқиб, рақибини очколар ҳисобига мағлубиятга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид