Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев ва Роман ўртасидаги чемпионлик жанги муддати 2 июлда аниқ бўлади

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Муроджон Аҳмадалиев WBA чемпионлик камари учун рингга чиқади.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, Аҳмадалиевнинг мажбурий даъвогар сифатида чемпион Даниэл Романга қарши жанги бўйича промоутерлар келиша олишмаган. Натижада WBA промоутерлик савдоларини эълон қилган.

“Мир бокса” промоутерлик компанияси вакилларининг маълум қилишича, 2 июль куни промоутерлик савдолари бўлиб ўтади. Айнан шу куни кўпроқ пул таклиф қилган томон жангнинг муддати ва ўтказилиш жойини белгилаш имкониятига эга бўлади.

Промоутерлик савдоларининг бошланиши учун минимал сумма миқдори 120 минг АҚШ доллари этиб белгиланган. Бунда амалдаги чемпион Роман 75 фоиз маблағни гонарар сифатида қўлга киритса, 25 фоиз гонарар Муроджон Аҳмадалиевга берилади. Маълумот учун бу гонарарларга ТВ трансляция учун тўланадиган пуллар қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 2018 йилнинг 24 ноябрида Айзек Саратени мағлубиятга учратиб мазкур йўналиш чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид