Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтинги етакчилигини бой бериши мумкин

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев (5-0, 4КО) WBAнинг янгиланган рейтингида биринчи ўринни бой бериши кутилмоқда.

Гап шундаки, ўтган ҳафтада америкалик Брэндон Фигероа (18-0, 13КО) WBA олтин камари учун биринчи рақамли даъвогар номини берадиган элиминатор жангда мексикалик Мойзес Флоресга (25-2, 17 КО) қарши рингга чиқиб, уни учинчи раунддаёқ нокаутга учратиб ғалабани қўлга киритди.

Айнан мана шу жанг 31 январь (ёки 1 февраль) куни эълон қилинадиган WBA янги рейтингида Фигероага жаҳон чемпионлиги камари учун биринчи рақамли даъвогар номини бериши лозим. Январ ойи рейтингида 22 ёшли Фигероа 5-ўринда бораётганди.

Маълумот учун, биринчи ярим енгил вазн тоифасида америкалик Даниэл Роман (26-2-1, 10КО) WBA йўналиши чемпиони саналади. У энди БрэБрндон Фигероага қарши ўз камарини ҳимоя қилиши лозим бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Муроджон Аҳмадалиев 24 ноябрь куни WBA Intercontinental чемпионлик камари учун жангда америкалик Айзек Саратени (16-4-3, 2КО) 9-раундда нокаутга учратганди. Шу жангдан сўнг у рейтингда биринчи ўринга кўтарилиб олганди.

Энг муҳим хабарларни Go Sport‘нинг Телеграм-канали орқали кузатиб боринг!

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид