Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев яна муддатидан аввал ғалаба қозонди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) 13 сентябрь куни (Тошкент вақти билан 14 сентябрь) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Унда Аҳмадалиевга колумбиялик тажрибали боксчи Вилнер Сото (22-7, 12 КО) рақиблик қилди.

GoSport.uz интернет-нашри мухбирининг хабар беришича, Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасидаги Hulu театрида бўлиб ўтган, 8 раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда ниҳоясига етди. Айнан тўртинчи раунднинг 1:56 сонияси ортда қолганида Аҳмадалиев томонидан берилган кетма-кет зарбалар натижасида ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Натижада Аҳмадалиев ўзининг еттинчи жангида ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бу унинг олтинчи муддатидан олдинги ғалабасига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Муроджон Аҳмадалиев аслида WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо Роман жангга 10 кун қолганида ўнг елкасидан жароҳат олгани важи билан рингга чиқишдан бош тортганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид