Бокс/ММА

Ўзбекистонлик ММА жангчиси пичоқланиши натижасида ҳалок бўлди

(Чап тарафда Муслимбек Омонов. Бошқа бир ММА устаси Мурод Хонтўраев билан. Фото: Instagram/1muslim_omonov)

Аралаш жанг санъати устаси ўзбекистонлик Муслимбек Омонов 10 сентябрдан 11 сентябрга ўтар кечаси вафот этди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, 11 сентбярга ўтар кечаси тунги, тахминан 00:50ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган кафеларнинг бирида жанжал чиқади. Жанжал гуруҳ кўринишини олади ва иккала томон орани очиқ қилиб олиш учун Шайҳонтоҳур туманида белгиланган жойда можарони давом эттиришади.

Жанжалда уч нафар шахс пичоқланиш натижасида жароҳатланади. 23 ёшли спортчи Муслимбек Омонов эса шифокорларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, олган жароҳатлари сабаб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан оғир жароҳат етказиш) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Безориликда иштирок этган барча қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид