Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир боксчи чемпионлик камарини ҳимоя қилади

Профессионал бокснинг ўта енгил (-50,8 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Олимжон Назаров (19-5, 11 КО) ноябрь ойининг бошида рингга кўтарилади. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, Назаров 2 ноябрь куни таиландлик Чаиват Буадкратокка (32-1, 20 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг Вьетнамнинг Ҳошимин шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Назаров ўзининг WBO Oriental чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, Олимжон Назаров 25 август куни филиппинлик Иван Сорианони (20-3-1, 10 кО)мағлубиятга учратиб, WBO Oriental чемпионлик камарини қўлга киритганди.

WBO cентябрь ойи учун рейтингида Назаров ўз вазн тоифасининг ТОП-15 боксчилар қаторидан жой олганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид