Бокс/ММА

Нодиржон Мирзааҳмедов Осиё чемпиони!

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ҳаваскор боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал жанглари бошланди. Дастлабки жангда Нодиржон Мирзааҳмедов олтин медал учун жанг қилди.

-49 кг вазнда рингга чиққан Нодиржон Мирзаҳмедов ҳиндистонлик Дипакка қарши рингга чиқди. Якунда ҳакамларнинг баҳоларига кўра, очколар бўйича ғалаба қозонган Нодиржон Мирзааҳмедов олтин медалга сазовор бўлди.

Бугун яна тўрт нафар ўзбекистонлик боксчи финалда рингга чиқади.
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) – Кавиндер Сингх Бишт (Ҳиндистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон).

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид