Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир енгилмас боксчи ғалабали юришини давом эттирди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Хуршидбек Норматов (8-0, 3 КО) 10 апрель (Тошкент вақти билан 11 апрель тонгида) куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Норматов шу куни америкалик Кэлвин Меткалфга (9-2-1, 2 КО) қарши рингга кўтарилди. 6 раунддан иборат жангнинг иккинчи раундида у рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Қолган раундларда ҳам Норматов устунлик қилди ва бу якунда ҳакамларнинг балларида ҳам акс этди. Барча ҳакамлар бир овоздан 60-53, 60-53, 60-53 натижаларини қайд этишди ва Норматов профессионал боксдаги 8-ғлабасига эришди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Баҳодир Жалолов (5-0, 5 КО) ҳам рингга кўтарилиб, чемпионлик камарини қўлга киритди.

Маълумот учун, Хуршидбек Норматов сўнгги марта 2018 йилнинг 21 июнь куни Алексис Гайтанга қарши рингга чиққан ва рақибини 6 раундда чуқур нокаутга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид