Бокс/ММА

Ўзбекистонлик яна бир енгилмас боксчининг рақиби аниқ бўлди

Профессионал бокснинг супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Хуршидбек Норматов (7-0, 3 КО) 10 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган хабарга кўра, Норматов шу куни америкалик Кэлвин Меткалфга (9-1-1, 2 КО) қарши рингга кўтарилади. Жанг 6 раунддан иборат бўлиши кўзда тутилган. Мазкур тўқнашув, олдин хабар берганимиздек, Нью-Йоркдаги “Sony Hall” саройида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур бокс оқшомида ўзбекистонлик бошқа бир боксчи Баҳодир Жалолов (5-0, 5 КО) ҳам рингга кўтарилади.

Маълумот учун, Хуршидбек Норматов сўнгги марта 2018 йилнинг 21 июнь куни Алексис Гайтанга қарши рингга чиққан ва рақибини 6 раундда чуқур нокаутга учратганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид