Бокс/ММА

«Ғофур Раҳимов бутун бокс жамоатчилигини алдади». AIBA Ғофур Раҳимовдан бутунлай халос бўлмоқчи

Россия бокс федерацияси Бош котиби Умар Кремлев Ҳаваскор бокс ташкилоти AIBAнинг пайшанба куни Женевада бўлиб ўтган навбатдан ташқари йиғилишидаги қарори бўйича ўз фикрларини билдириб ўтди.

Халқаро бокс ассоциацияси ижроқўми Ғофур Раҳимовнинг AIBA президенти лавозимига қайтиш имкониятини берувчи Низомдаги моддани бекор қилишга овоз берди. Мазкур қарорни ижроқўмнинг 13 аъзоси қўллаб-қувватлаб овоз берган. Бир киши қарши бўлган, 8 киши бетараф қолган. Эндиликда ижроқўм номидан Ғофур Раҳимов номига ташкилотни тарк этишини сўраб хат жўнатилади.

AIBA ижроқўми, шунингдек, 2009 йилнинг 15 ноябрь куни ташкилотнинг яна бир навбатдан ташқари Конгрессини ўтказиш бўйича қарор чиқарди. Унда ташкилотга янги раҳбарлик учун сайловлар ҳам ўтказилади.

«Бугун биз бирлашиб, жиддий қарорни қабул қилдик – қарзларни ёпиши ва ХОҚ билан тил топиша олишини айтиб, бутун бокс оламини алдаган инсондан қутулдик.

Ғофур Раҳимов AIBA`ни банкротлик ёқасига олиб келиб қўйди. У бутун бокс жамоатчилигидан узр сўраши керак.

Бугун у қайта олмаслиги учун Низомдан тегишли бандни чиқариб ташладик ва 15 ноябрь куни Конгресс мажлисини чақиришга қарор қилдик. Унда AIBA`га янги раҳбариятни сайлаймиз», – деган Кремлевнинг сўзларини келтирди Россия бокс федерацияси матбуот хизмати.

«Биз, шунингдек, Украина бокс федерацияси президенти Владимир Продивус билан вақтинчалик президент Муҳаммад Мустасан ва Этика комиссияси раиси Йост Шмидга ишончсизлик вотуми эълон қилдик, чунки у – собиқ раҳбарият тарафдори.

Ташкилотни ХОҚ билан қайта тиклаш масалаларини муҳокама этиш учун Жоржио Бруньоли бошчилигида комиссия, шунингдек, Продивус раҳбарлигида Конгрессга тайёргарлик бўйича иш олиб борувчи коммиссия тузилди. Молиявий комиссияга эса Ди Ву раҳбарлик қилади», – дея қўшимча қилган Кремлев.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид