Бокс/ММА

Олимпия чемпиони ғалабали юришини давом эттирди

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил (-53,42 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (3-0, 2 КО) ўзининг учинчи жангида ҳам зафар қучди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри манбалари хабар бермоқда.

12 июль куни Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган “Қирол фаҳд“ стадионида ташкил қилинган бокс оқшомида Шаҳобиддин Зоировга ҳиндистонлик Сандип Сингҳ (1-2, 0 КО) рақиблик қилди.

Жангни катта устунлик остида ўтказган Зоиров тўрт раунд давом этган баҳсда очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳакамларнинг икки нафари 4 раундда ҳам ўзбекистонлик боксчи ғалабасини (40-36) қайд қилган бўлса, бир ҳакам 39-37 ҳисобини қайд этди. Натижада Шаҳобиддин Зоиров учинчи жангини ҳам муваффақиятли якунлади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар Шаҳобиддин Зоиров сўнгги марта май ойида грузиялик Мишико Шубитидзени (11-14-2, 4 КО) биринчи раунддаёқ нокаутга учратиб, ғалаба қозонганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид