Бокс/ММА

Олтинлар учун жанг! Ўзбекистонлик беш боксчи финал жангида иштирок этади

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи паллага кирди. Бугун мусобақанинг барча финал учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси мазкур баҳсларда ғолиблик учун жанг қилади.

Эркаклар ўртасидаги финалда энг кўп боксчи Ўзбекистондан – 5 нафар. Ҳиндистон ва Қозоғистондан 4 нафар боксчи ҳал қилувчи босқичга етиб келган. Жанубий Кореядан 2, Мўғулистон, Иордания, Тожикистон, Филиппин ва Япониядан бир нафар боксчи бугун олтин медаль учун рингга кўтарилади.

Қуйида эркаклар ўртасидаги барча 10та финал жанглари рўйхати билан танишиб олишингиз мумкин:

-49 кг: Нодиржон Мирзаҳмедов (Ўзбекистон) – Дипак (Ҳиндистон)
-52 кг: Ин Кю (Жанубий Корея) – Амит (Ҳиндистон)
-56 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) – Кавиндер Сингх Бишт (Ҳиндистон)
-60 кг: Закир Сафиуллин (Қозоғистон) – Тсенбатаар Эрденебат (Мўғулистон)
-64 кг: Мустафа Алкасбеҳ (Иордания) – Баҳодир Усмонов (Тожикистон)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров (Ўзбекистон) – Севонретс Оказава (Япония)
-75 кг: Турсунбай Кулахмет (Қозоғистон) – Ашиш Кумар (Ҳиндистон)
-81 кг: Бек Нурмаганбет (Қозоғистон) – Жон Нобель Марвин (Филиппин)
-91 кг: Санжар Турсунов (Ўзбекистон) – Хёнг Кю Ким (Жанубий Корея)
+91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) – Қамшибек Конкабаев (Қозоғистон)

Жанглар Тошкент вақти билан соат 11:00да бошланади!

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид