Бокс/ММА

Осиё чемпионати қийин ғалаба билан бошланди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионатини Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли бошлади. -64 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шунқор Абдурасулов биринчи бўлиб рингга чиқди ва қийинчилик билан ғалаба қозонди.

Ироқлик Қадим Ал-Эзирежга қарши кечган жанг бироз пала-партиш тус олди. Зарбаларнинг кўпчилик қисми манзилга етиб бормади, ҳакам кўп вазиятларда жангни тўхтатиб, спортчиларга танбеҳ берди. Шунга қарамай, жангда Шунқор нисбатан устун эканини кўриниб турганди. Натижада ҳакамларнинг бир овоздан берган баҳосига кўра, Абдурасулов жангни ўз фойдасига ҳал қилди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кун дастурида яна икки ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади. Осиё ўйинлари чемпиони Бобо-Усмон Ботуров -69 кг вазнда жанг қилса, Ёдгорой Мирзаева -57 кг.да иштирокини бошлайди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид