Бокс/ММА

Принципиал рақиблар, ҳал қилувчилар жанглар. Бугун Мадримов, Жалолов ва бошқалар жанг қилади

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё чемпионати қизғин паллага кирди. Бугун мусобақанинг барча ярим финалчилари номи аниқ бўлади. Унда 8 нафар ўзбекистонлик боксчилар ҳам ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади

23 апрель куни куни 8 нафар ўзбекистонлик боксчи Осиё чемпионатининг чорак финалида жанг қилади.

Кундузги дастур, 12:00 дан сўнг:

-60 кг: Шукуржон Раҳимов – Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон)
-75 кг: Исроил Мадримов – Турсунбай Қулаҳмет (Қозоғистон)
-91 кг: Санжар Турсунов – Чингиз Борбашев (Қирғизистон)

Аёллар:
-60 кг: Райҳона Қодирова – Намуун Монхор (Мўғулистон)
-75 кг: Мавлуда Мавлонова – Веи-Сиен Лин (Хитой Тайпейи)

Кечки дастур, 16:00 дан сўнг:

-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Асланбек Шимбергенов (Қозоғистон)
+91 кг: Баҳодир Жалолов – Хаипенг Му (Хитой)

Аёллар:
-64 кг: Мафтуна Мелиева – Сучада Панич (Таиланд).

Эслатиб ўтамиз, кеча бўлиб ўтган баҳсларда 4 нафар боксчи ярим финал йўлланмасини қўлга киритган бўлса, тўрт нафар спортчи мағлубиятга учраб, мусобақани эрта якунлади.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид