Бокс/ММА

Осиё чемпионати бошланмоқда. Ўзбекистонлик 3 нафар боксчи бугун рингга чиқади

19 апрелдан бошлаб Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати старт олади. Кеча бўлиб ўтган қуръа ташлаш маросимидан сўнг ҳар бир вазн тоифасида сеткалар маълум бўлди, шунингдек, ўзбекистонлик боксчилар ҳам рақиблари кимлигини билиб олишди.

Бугун бўлиб ўтадиган тўқнашувларда ўзбекистонлик уч нафар боксчи рингга кўтарилади.

Эркаклар ўртасида Шунқор Абдурасулов (-64 кг) ва Бобо Усмон Батуров (-69 кг) жангларини бошласа, аёллар ўртасида Ёдгорой Мирзаева (-57 кг) жангларни бошлайди.

Эркаклар:
-64 кг: Шунқор Абдурасулов – Кадим ал-Эзиреж (Ироқ)
-69 кг: Бобо Усмон Батуров – Баярку Ганбаатар (Мўғулистон)

Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева – Кришми (Шри-Ланка)

Биринчи кунги мусобақалар Тошкент вақти билан 14:00да бошланади. Биринчи бўлиб Шунқор Абдурасулов баҳсларни бошлаб беради.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид