Бокс/ММА

Отабек Умаров янги лавозимга тайинланди

Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров янги тузилган Ўрта Осиё ММА конфедерацияси президенти этиб тайинланди.

Қозоғистонлик журналист Турар Казангаповнинг GoSport.uz нашрига маълум қилишича, 9 февраль куни Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгашининг якунига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбир доирасида янги ташкилот Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров, вице-президентлари лавозимига эса Искандер Карим ва Валихан Тен тайинландилар.

Шунингдек, Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилди.

Қозоғистонда биринчи марта Аралаш яккакураш бўйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида ўтказилиши белгиланди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид