Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоровнинг навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида IBF чемпионлик камари учун биринчи даъвогар бўлган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) август ойида навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда боксчининг ўзи GoSport.uz интернет-нашри хабар бермоқда.

Боксчига кўра, у август ойида навбатдаги рейтинг жангида рингга кўтарилади. Жанг АҚШда, Top Rank промоутерлик компанияси томонидан ташкил қилинадиган бокс оқшомида ёки Филиппинда бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Бу борада тез орада аниқ маълумот берилади.

“IBF камари соҳиби Эррол Спенс (25-0, 21 КО) мажбурий ҳимояга муддат борлиги учун WBC чемпионлик камари соҳиби Шон Портер (30-2-1, 17 КО) билан камарларни бирлаштирувчи жангда иштирок этишини маълум қилди. Биз унинг жавобини кутаётгандик. Энди спорт формамни ушлаб туриш учун август ойида рейтинг жангини ўтказмоқчиман. Йил охирида ёки кейинги йил бошида жаҳон чемпионлик камари учун рингга чиқаман”, дея гапириб ўтди Абдуқаҳҳоров.

Эслатиб ўтамиз, Қудратилло Абдуқаҳҳоров 30 март куни япониялик Кеита Обарани (21-4-1, 19 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратган ва IBF чемпионлик камари учун биринчи рақамли даъвогарга айланганди.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид