Бокс/ММА

Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF янгиланган рейтингида расман пешқадамга айланди, Шоҳжаҳон Эргашев ўз ўрнини сақлаб қолди

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (16-0, 9 КО) Халқаро бокс федерациясининг (IBF) март ойи учун янгиланган рейтингида биринчи поғонадан жой олди. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри мухбири хабар бермоқда.

Эълон қилинган янги рейтингда Абдуқаҳҳоров ўз вазнида расман биринчи рақамли даъвогарга айлангани кўрсатиб ўтилган. Эслатиб ўтамиз, 30 март куни япониялик Кеита Обарани (20-4-1, 18 КО) очколар ҳисобига мағлубиятга учратганди. бу сафар 7-поғонадан жой олган.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган бошқа бир ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашев мазкур йўналиш рейтингида февраль ойидаги мавқеин сақлаб қолган ҳолда 7-ўринда бормоқда.

IBF рейтингидан ўзбекистонлик бошқа боксчилар ўрин олишмаган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ WBA янгиланган рейтингида ўзбекистонлик боксчиларнинг ўрни ҳақида хабар бергандик.

Долзарб хабарлар

Мавзуга оид